"Арсенал" ўйинчиси Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг онаси Жул 10 футлик металли контейнерда яшайди, дея хабар беради Mirror.
20 ёшли ўғли ҳафтасига 30 минг фунт ишлаб турган ва 700 минг фунтли уйда ёшаётган бир вақтда аёл шундай кун кўряпти.
"Менинг уйим - деразаларсиз металл контейнер, - дейди 38 ёшли аёл. - Ҳожатхона ҳам, ваннахона ҳам йўқ. Ўғлим Эйнсли ўз маошидан менга квартира олиб беришга қурби етади, аммо пул унинг бошини айлантириб қўйган шекилли. У "Арсенал" ўйинчиси, мен уйсизман, аммо барибир болаларимни яхши кўраман".
Клуб ва футболчи бу хабарга шарҳ бермаган.