"ПСЖ"нинг бразилиялик ҳимоячиси Маркиньос ЕЧЛ нимчорак финалида "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:1) фикрларини билдирди.
"Бугун ажйиб натижага эришиш учун ниятларимиз бор эди, аммо имкониятларимиз ҳам кўп бўлди. Бир неча хатога йўл қўйдик ва бунга жавоб беришимизга тўғри келди. "Реал" бугун нима учун ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони эканини кўрсатди.
10 киши бўлиб 11 кишига қаршилик қилиш қийин. Ҳа, бизда қизил карточка бўлди, аммо бу айбдорларни топишга сабаб бўлмайди. Тенг таркибда ўйнаганимизда бизда яхши вазиятлар бўлоди, аммо улардан фойдалана олмадик.
Мен Неймардан "ПСЖ"дан кетиш ҳақида ўйламасликни сўрайман. Шошилмаслик, етуклик сари интилиш ва жамоа етакчиси бўлишнинг вақти келди. У биз учун жуда муҳим ўйинчи, у бизнинг жамоамизга ишониши керак", - дейди Маркиньос.