"Порту" дарвозабони Икер Касильяс кеча чемпионлари лигаси нимчорак финалида "Ливерпуль"га қарши учрашувда иштирок этди (0:0).
Касильяс ёзда "Порту"дан аниқ кетади. Португалияликлар молиявий муаммо туфайли унинг шартномасини узайтирмаслигини маълум қилган. Ҳозирда ЕЧЛда иштироки тайин бўлган топ-клублардан унга таклиф йўқ. Маълум бўлишича, Касильясга "Бетис" ва МЛСдан қўнғироқлар бўлган.
"Энфильд"даги учрашувнинг иккинчи бўлими олдидан мухлислар унга олқиш уюштирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Касильясга чемпионлар лигасининг иккита ажойиб рекорди тегишли:
1. Ўтказилган ўйинлар сони – 167.
2. "Қуруқ" сериялар сони– 56.