Кириш Регистрация
26/03 01:00 Боливия 0-0 Уругвай
26/03 05:00 Чили 0-0 Эквадор
26/03 05:00 Венесуэла 1-0 Перу
26/03 05:00 Колумбия 2-2 Парагвай
26/03 05:00 Аргентина 4-1 Бразилия
28/03 01:00 Барселона - Осасуна

Бизни алдашди: Маҳрез фаолиятини якунламаган экан

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал “Лестер” клубининг алжирлик ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Футболчи ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида шифокорлар маслаҳатига кўра, ушбу қарорни яқин кунларда қабул қилишини ёзиб қолдирганди.

“Кўплаб шифокорларнинг маслаҳатларига кўра, футбол билан хайрлашишга қарор қилдим.

Ҳа, ҳозир ўқиётганларингизнинг барчаси ҳақиқат, мен фаолиятимния якунлайман.

Ажойиб шаҳарда мени қўллаб-қувватлаган ва майдондаги ҳаракатларимни юқори баҳолаган барча мухлис ва яқинларимга ташаккурлар айтаман.

Ўтказган вақтим ва футболчи бўлганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу лаҳзалар доим ёдимда қолади”, дея ёзганди Маҳрез.

Лекин машҳур журналист Люк Танзининг бераётган хабарига кўра, Маҳрезнинг Facebook’даги саҳифаси хакерлар томонидан бузиб кирилган ва қолдирилган сўнгги постдаги барча сўзлар ёлғон ҳисобланади.

Бу хабарнинг ёлғонлига яна бир мисоллардан бири шуки, Маҳрез бундан 12 соат олдин Twitter’даги саҳифасига “Борнмут” жамоасига урган голининг видеосини жойлаштирган.

Маълумот учун, 2015/2016 йил мавсумида “Лестер” билан Англия чемпиони бўлган алжирлик 27 ёшли футболчи хизматларига ёзда “Рома”, “Челси” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдиришган эди.

Шунингдек, “Манчестер Сити” ҳам футболчини сотиб олиш учун жиддий курашди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:37, 07.03.2018.
Ўқилди: 5676 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон кейинги ўйинини қачон ва кимга қарши ўтказади? [10898]

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди? [4720]

ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳдаги вазият билан танишинг (фото) [4076]

Фликдан яна бир ақлли қарор [3819]

Март ойидаги ўйинлардан кейин Ўзбекистон FIFA рейтингида нечанчи ўринни эгаллаши маълум [3254]

Александр-Арнольднинг "Реал"да қанча маош олиши маълум бўлди [3242]

Флик Кундени барча жамоадошлари орасида сўккан [3077]

Эрон матбуоти: «ЖЧда иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин» [2950]

БАА терма жамоаси португалиялик бош мураббийини ишдан ҳайдади [2746]

Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: «Ўзбекистон қарши учрашув футболчилар учун ҳам руҳий, ҳам эмоция жиҳатдан осон бўлмади» [2720]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz