Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ЕЧЛ нимчорак финали доирасидаги «Тоттенхэм» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикр билдирди.
«Уэмбли»да ҳисобда ортда бораётиб, «Тоттенхэм» устидан ғалаба қозонган жамоа билан фахрланиш керак. Бу жуда қадрли.
«Ювентус»да учта соврин ютиш имконияти бор. Биз бу мусобқаларда узоқроққа бориб, футболдан завқ олишимиз керак», - дейди аргентиналик футболчи.