Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудиядан кучлироқ бўлган Кенияга қарши иккита ўйин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Саудия Арабистонига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик. Аммо Ўзбекистон ОТЖ март ойида Саудия Арабистонига қарши эмас, Кения U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

“Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа олдига Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли улар Олимпия ўйинлари саралашига жиддий тайёргарлик кўриши учун кучлироқ рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Саудия Арабистонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, ушбу терма жамоа Осиё вакили. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса Осиёда тенгсиз эканини Хитойдаги мусобақада исботлаб бўлди.

Шу сабабдан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон ОТЖ учун кучлироқ рақиб топиш бўйича музокараларни давом эттирди ва Африканинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Кения U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Африка терма жамоалари жисмоний жиҳатдан анча бақувват ва кучли рақиб ҳисобланишади, қолаверса, ўз олдига Токио Олимпиадасига йўлланма олиш вазифасини қўйган Ўзбекистон ОТЖ учун ҳам бу терма жамоа билан ўйин ўтказиш анча қизиқарли ва фойдали бўлади.

23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғонада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ кениялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришади. Ҳар икки ўйиннинг бошланишини мухлислар учун қулай бўлган вақт - соат 20:00га белгиладик”, - дейди Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:29, 09.03.2018.
Ўқилди: 5317 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.