Англия чемпионатининг 30-тур марказий баҳсида Маркус Рэшфорд «Ливерпуль» дарвозасига дубль қайд этди.
Ундан аввал эса асосий таркибдан жойини йўқотиб қўйганди. Франк Де Бурнинг фикрича, бундай истеъдод соҳиби ҳар бир ўйинда иштирок этиши лозим.
«Афсуски, унинг устози – Моуриньо. Маркус хатоларни тўғирлаши учун вақт керак бўлади. Моуриньо эса бундай эмас. Унга бирданига натижа лозим.
Бир-иккита омадсиз ўйин ва сен яна захира ўриндиғидасан. Уни ҳар ҳафта кўришни истар эдим», - дейди голландигиялик мутахассис.