Бельгия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Марк Вильмотснинг фикрича, "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Кевин де Брюйне дунёнинг энг яхши футболчиларидан биридир.
"Де Брюйненинг оёқлари Зиданникига ўхшайди. У ўйинни яхши ўқийди ва ҳаммасини кўради. Бошқа ўйинчилар тўпни қабул қилгач, кейин ўйлайдилар, Кевин эса бу вақтда нима қилишни билади. У дунё даражасидаги ўйинчи", - дейди Вильмотс.