"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ЕЧЛ нимчорак финалида "Барселона"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди (биринчи учрашув - 1:1).
"Камп Ноу" - фантастик стадион. Ҳар бир ўйинчи бу майдонга оёқ босиб, бирох ҳаяжонланади. Менинг кўпчилик футболчиларим бу ерда ҳали ўйнаманган. Улар шу ерда экан, қўлдан келган барчасини бажаришлари керак.
Биринчи ўйинда яхши ўйнадик, деярли идеал ўйин. БУнинг устига дунёнинг нг яхши клубларидан бирига қарши. Биринчи ўйин ҳисоби "Барселона"га устунлик беради, улар ғалаба қозонишга ҳаракат қиладилар. Биз бутун ўйин давомида диққат-эътиборимизни йўқотмаслигимиз керак.
Биз бу мусобқада қолишимиз керак, бу осонмас. Агар кейинги бочқичга чиқишни истасак, ҳар бир вазиятдан фойдаланишимиз керак", - дейди Конте.
"Барселона" - "Челси" учрашуви бугун, 14 март куни бўлиб ўтади.