Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Артём Филипосян: «Таслим бўлмасликни ўрганяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли ўтиши кўзга ташланиб қолди. Балки илк таассурот алдамчи бўлар, лекин жамоалар сонининг қисқартирилиши футболимиз ривожига хизмат қиладиган кўриняпти.

Дастлабки турда мамлакат вице-чемпиони «Насаф» очко йўқотди, «Бунёдкор» ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди. Ўтказилган 6та ўйиннинг тенг ярмида жамоалар муросага келишди. Учта баҳснинг иккитасида мезбонлар ва яна бирида меҳмонлар кўчасида байрам бўлди. Уч очкони қўлга киритган жамоалардан бири «Бухоро» ўз мухлислари кўз ўнгида «Қўқон-1912»ни таслим этди.

Биз мазкур учрашувдан сўнг бухороликларнинг ягона голи муаллифи, тур қаҳрамонларидан бири Артём Филипосянни суҳбатга чорладик.

- Артём, учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам жуда қийин кечди. Келинг, суҳбатимизни ўйин таассуротлари ҳақидаги фикрингиз билан бошласак.

- «Қўқон-1912» яхши шаклланган жамоа, шу боис ўйин биз учун осон кечмади. Рақиб таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Шунга қарамай, баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилдик.

- Мураббийлар ўйиндан олдин қандай кўрсатма беришганди?

- Тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб туриш кераклигини айтишди. Меҳмонлар дарвозаси томон босимни кучайтиришимизни уқтиришди. Биз бу кўрсатмаларни бажара олдик, деб ўйлайман.

- «Қўқон-1912» кутилган қаршиликни кўрсата олдими?

- Ҳа, шубҳасиз. Гарчи ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган бўлишсада, ҳимояда яхши ўйин намо­йиш этишди. Нўъмон Ҳасанов ажо­йиб жамоа шакллантирибди.

- Мавсумлар оралиғида «Бухоро» таркибига бир гуруҳ янги футболчилар келиб қўшилишди. Улар жамоанинг ўйинига қай даражада қўшилиб кета олишяпти?

- Ҳозирча бир-биримизни тўлиқ тушуниб кетдик, дея олмайман. Бунинг учун вақт керак. «Қўқон-1912»га қарши баҳсда бизга шу омил панд берди. Насиб қилса, 4-5та ўйиндан сўнг муаммо бартараф этилади.

- Суперлиганинг 1-тури ортда қолди. Кўпчилик қандай бўлар экан, деган саволларни берганди. Илк ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Sport телеканали сабаб 1-турнинг барча ўйинларини кўрдим. Бирида ўзим иштирок этдим (кулади). Барча учрашувларнинг жонли эфирда берилиши мухлислар учун совға бўлди.

Ҳозирча тайинли фикр билдириш қийин. Ҳамма бир хил савияда. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Фикримча, бу йилги чемпионат анча кучли ва қизиқарли тарзда кечади.

- Биринчи турдаги қайси натижани кутилмаган, деб ҳисоблайсиз?

- Тўғрисини айтсам, бирорта клуб ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен учун жамоамизнинг ғалабаси энг муҳими бўлди.

- Ўйинда ягона ғалаба тўпини киритдингиз. Сўнгги бор олий лигада қачон гол урганингиз эсингиздами?

- Дарвозани ишғол қилганимдан хурсандман, лекин мен учун жамоамнинг ғалабаси ва мухлисларнинг қувончи муҳимроқ. Ким гол уришининг унчалик аҳамияти йўқ. Сўнгги бор ўтган йили «Локомотив» дарвозасига тўп киритгандим.

- Суперлигада 12та жамоанинг иштирок этаётгани яхши бўлдими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:52, 14.03.2018.
Ўқилди: 3878 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.