Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Суперлига клубларининг барча стадионларида оилавий секторлар ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бунгача Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мана шундай оилавий секторлар мавжуд бўлиб, стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини 10 сектордаги 100 та ўриндиқда томоша қилиш имкониятига эга эди.

Орадан икки-уч кун муддат ўтди. Суперлиганинг барча клублари ўз ўйинини ўтказадиган стадионларида қулайлик даражаси бўйича махсус жойлар ажратиб, оилавий секторларни ташкил этди. Мисол учун,

“Бунёдкор” стадионининг 4Е (775та) ва 2А (750та) секторларидан жами 1525та ўриндиқ ажратилди. “Сўғдиёна”да 10-сектордан 370та, “Бухоро”да 2-сектордан 160та, “Нефтчи”да 32-сектордан 590та, “Пахтакор”да 30-сектордан 840та, “Металлург”да 14-15 секторлардан 1245та, “Қўқон-1912”да 5-сектордан 150та, “Қизилқум”да  А1сектордан 150та, “Насаф”да 3-сектордан 800та, “Навбаҳор”да 18-сектордан 1078та, АГМКда 4-сектордан 1208та жой ажратилди.

Мамлакатимизда бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинди. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш имкониятини яратиш борасида амалий ишларга киришилди. У ерларда ҳам спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:07, 14.03.2018.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.