Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Спорт» Ўзбекистон терма жамоасининг Африкадаги ўртоқлик ўйинларини жонли эфирда намойиш этади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида жаҳон чемпионати иштирокчиларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЎФА қошида ташкил этилган мураббийлар кенагаши бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши майдонга тушса, 27 март куни Марокаш вакилларига қарши баҳс юритади. Ҳар иккала учрашув Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинларни жонли эфирда намойиш этиш бўйича “Спорт” телеканали Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишувга эришди. ЎФА матбуот хизматининг МОҚқа маълум қилишича, Сенегалга қарши учрашув 23 март куни Тошкент вақти билан 22:00да, Марокашга қарши баҳс эса бизнинг вақт билан 27 дан 28 март кунига ўтар кечаси соат 01:00да бошланади.

Шунингдек, “Спорт” телеканали Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғона шаҳрида Кения терма жамоаси қарши ташкил этиладиган ўртоқлик ўйинларини ҳам жонли эфирда трансляция қилишни режалаштирган.  

Маълумот учун, ЎФА ва "Спорт" телеканали ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик самараси ўлароқ, бу йилги мавсумдан бошлаб  Ўзбекистон Суперлигасининг барча учрашувлари “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этиб келинмоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:46, 15.03.2018.
Ўқилди: 7191 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.