“Трабзонспор” ҳужумчиси Бурак Йилмаз олти нафар клубдошининг ойлик маошини ўз ёнидан тўлади. Бу ҳақида Туркиянинг “Sondakika” нашри хабар бермоқда.
Унда ёзилишича, анчадан бери “Трабзонспор” клуби футболчиларига маош ва мукофот пулларини бермаётган экан.
Молиявий қийинчиликка дуч келган легионерлар бу ҳақда ФИФА ташкилотига мурожаат қилишларини билдирганида, туркиялик ҳужумчи жамоадошларини тўхтатиб қолган.
Уларга қанча маблағ кералигини сўраб, ўз киссасидан 240 минг евро санаб берган. Ушбу футболчиларнинг кимлиги ҳақида Йилмаз маълумот беришни хоҳламаган.
Шунингдек, у “Трабзонспор”нинг колумбиялик легионери Фабинио Кастилиога ҳам “жамоамиз устидан шикоят этма. Ҳозирча сен учун керакли маблағни бериб турай. Қанча истайсан?”, деб сўраган. Колумбилия футболчи эса Йилмазнинг таклифини рад этган.
Дарвоқе, буни қарангки, Хитой чемпионатидан Туркияга қайтиб, “Трабзонспор” шарафини ҳимоя қилаётганидан буён Бурак Йилмазнинг ўзи ҳам ҳалигача маош олмасдан футбол ўйнамоқда.