Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Йўл чарчоғи бугунги ўйинга таъсир этишидан хавотирда эдим»

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Хабарингиз бор бугунги беллашувга ОЧЛ мусобақасида  узоқ сафардан қайтиб, Навоийга келгандик. Очиғини айтаман, йўл азоби бугунги беллашувимизга таъсир ўтказишидан бироз хавотирда эдим. Шу боис таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдим.

Лекин шогирдларим ўзларида куч топа олишди ва ғалаба учун курашишди. Тактик кўрсатмаларимизни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ўйиндан кейин жамоамизга қисқа танаффус эълон қилдик. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар олимпия терма жамоасига йўл олишади...

-Драган Черан Қатардаги ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Бугун таркибда умуман кўринмади?

-Драган ўша ўйинда жароҳатини янгилаб олди. Ҳозир даволаниш билан банд. Режамиз бўйича ОЧЛ ўйинига қадар сафимизга қайтиши керак.

-Бугунги рақиб “Қизилқум” ҳақида қандай фикрдасиз?

-Жуда тажрибали жамоа. Ўтган икки турдаги мағлубият буларга қаттиқ таъсир қилгани аниқ эди. Шу боис бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди.

Чунки улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа юқорида айтганимдек анча тажрибали.

Бугун Геворкян ҳам жароҳатдан қайтиб, илк марта майдонга тушди. Жамоанинг ғалабали ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 01:31, 19.03.2018.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик