Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суперлига ҳақиқатан супер бошланди!

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизнинг 3-туридан сўнг мухлисларни асосий қувонтирган нарса бу — Суперлига ўйинларининг шиддатли ва томашабоп бўлаётгани десак муболаға бўлмаса керак. Чунки, халқимиз яна стадионларга қайтмоқда.

ЎФА ўз ваъдасининг устидан чиқяпти. Ўйинларнинг бошланиш вақтию, дам олиш кунлари ўтказилаётгани, “келишилган ўйинлар”сиз Суперлига ўз номига мос бошланди. Мана оддий мисол: 3-турдан кейин жамоалар турнир жадвалида шундай бир-бирига яқин жойлашганки, 1 очко ҳам уни тепага кўтариши мумкин. Ўйинларнинг савияси анча кўтарилган. Ҳозирча ҳакамларга ҳам ортиқча эътирозлар кузатилмаяпти. Агар шу темпда мавсум охиригача кетадиган бўлса, Суперлиганинг сўнгги турлари ҳақиқий шоуга айланиб кетса керак. Амалдаги чемпион бу мавсумда 7-ўринга тушиб кетишини ким ўйлапти дейсиз.

Менимча, агар шу кетиш бўлса, ҳали бизни олдинда ажойиб ўйинлар, сенсациялар, ҳаттоки, биз кутмаган чампионлик ҳам бўлиш эҳтимоли бор. Фақат ташкилотчиларимиз шу йўлда рулни маҳкам ушлаб, темпни тушириб юборишмаса бас. Юқорида айтганимиздек, стадионларга одамлар яна қайтган. Чунки, энди аввалгидай ўйининг 70-дақиқасида ўйин масаласи ҳал бўлиб қолмаяпти. Ёки ҳакамлар бир нималар ўйлаб топишмаяпти. Ҳаммаси ҳалол принциплар асосида кетмоқда. Курашга қўшилган 12 жамоанинг ҳеч бири шунчаки расмиятчилик учун мавсумни ўтказмаяпти. Ҳатто, битта истеъфони ҳам кўрдик. Бундан кўриниб турибдики, жамоалар иложи борича максимал натижа қайд этиш учун бор имкониятларини сарфлашмоқда. 12 та жамоали чемпионат бир қарашда ўзини оқлаётгандай кўринади. Футболимиз тепасига келган янги мутасаддиларнинг бу қарори аввалига бироз норозилик уйғотгандай бўлган эди. Охирида эса аста-секин бу қарор ўзини оқламоқда. Шуни айтиш жоизки, ички чемпионатнинг кучайиши автоматик равишда терма жамоамизни кучайишига олиб келади. Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Австралия сингари грандларнинг кучли ички чемпионати уларнинг терма жамоаларида сўзсиз акс этади. Умид қиламизки, аста-секинлик билан бу чемпионатлар қаторига бизнинг Суперлигамиз ҳам қўшилади. Яна қайтараман: агар шу темпда кетсак, яқин 5 йил ичида анча ютуқларга эришамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб қадрли ватандошларимизга мурожаат қилмоқчи эдим. Келинг, стадионларга қайтайлик. Мухлисларнинг ташрифи қандай куч эканлигини “Навбаҳор –Локомотив” ўйинида кўрдик. Юртимизнинг футбол ривожи учун биз ҳам ҳисса қўшайлик. Стадионга борган мухлис ҳеч ҳам кетган вақтига афсусланмаса керак, чунки бизни олдинда бир-биридан муросасиз ўйинлар, қизғин кураш, бир сўз билан айтганда, Суперлига кутиб турибди!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:44, 20.03.2018.
Ўқилди: 6340 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.