Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЎФАда футбол мактаб-интернатлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида юртимиздаги футбол мактаб-интернатлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, шу йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашдан иборат бўлди.

Қарорда белгиланган вазифалардан бири жойларда ёш иқтидорли ва салоҳиятли футболчиларни танлаб олиш (селекция) ва уларни профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил этишдан иборат.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги йиғилиш давомида замонавий талабларга жавоб берадиган футбол академиялари инфратузилмаси ва таркибий тузилиши қай кўринишда бўлиши кераклиги ҳақида йиғилганларга тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, академияда ўқитиш тизими, машғулотлар ўтказиш тартиби, ҳар бир футболчи билан индивидуал ишлаш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари хусусида батафсил тушунтириш бериб ўтилди.

Ўз ўрнида юртимиздаги футбол мактаб-интернатлари директорлари академияларни ташкил этишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:28, 24.03.2018.
Ўқилди: 2072 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.