Суперлига мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаларининг ўртоқлик учрашувлари муносабати билан юзага келган танаффусдан “Металлург” жамоаси мураббийлари унумли фойдаланиб, бугун Қибрайдаги ўқув-машғулорт масканида назорат учрашувини ўтказишди.
Рақиб “Пахтакор” жамоаси ёшлар таркиби бўлди ва ўйинда бекободликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. “Металлург”нинг тажрибали ўйинчилари томонидан киритилган тўртта голга ёш пахтакорчилар жавоб қайтариша олмади – 4:0. Голларнинг учтаси биринчи таймда, биттаси эса иккинчи бўлимда киритилди.
Ўйинда Суперлига вакиллари йирик ҳисобда ғалаба нашидасини суришган бўлишса-да, ёш пахтакорчиларнинг ҳатти ҳаракати ҳам мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди. Бекободликларнинг ҳимоя чизиғи ҳамда дарвозабони ишончли ўйнаманида ёш “шерлар” ўзлари учун анча ижобий натижани қайд этишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмасди.
“Металлург” – “Пахтакор” (Ёшлар) – 4:0.
Голлар: Ислом Исокжонов (2), Жасур Ҳасанов (9), Павел Пуришкин (17), Зоҳид Абдуллаев (58).
“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилёрбек Ирматов, Муҳаммад Исаев, Жамшид Юсупов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Ислом Исоқжонов, Павел Пуришкин.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар: Зоҳид Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Зафар Тўраев, Павел Смоляченко, Аброр Тошқўзиев, Саиджамол Давлатжонов, Андрей Шипилов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммаджон Султонов.