Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-0 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Насаф» тарбияланувчилари Қатарга сафар уюштиришади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўлида меморандум имзолагандилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академиясига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ана шу тажрибани йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорлик масаласида келишувга эришганди.

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди.

Хабарингиз бор, “Насаф” футбол мактаби 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилганди.

Мазкур мусобақада “Насаф” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз (мураббийлар: Нурали Султонов, Насим Шойимов), 2001-2002 йилда туғилганлар жамоамиз (мураббий: Павел Кшнякин) ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз (мураббий: Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимов) иштирок этишади. Жамоаларнинг ҳар бири 16 нафар ёш футболчиларимиздан иборат. Шунингдек жамоаларимизга, ёш дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов ҳамда шифокор Суннат Сахаддиновлар ҳамкорлик қилишади.

Қатардаги мусобақа 1-4 апрел кунлари бўлиб ўтади. Ҳар бир ёш тоифасидаги жамоаларимиз 2тадан учрашув ўтказишади. Шунингдек жамоаларимиз Қатарлик тенгдошлари билан биттадан ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишади.

Ёш футболчиларимиздан ибора делегациямиз 31 март куни Тошкент-Истанбул-Доҳа ҳаво йўнлиши бўйича Қатарга йўл олишади. Делегацияга футбол мактабимиз директори Сергей Кучеренко раҳбарлик қилади.

Тарбияланувчиларимизнинг Қатардаги мусобақага бориш-келиш харажатларининг барчаси Қатар футбол Ассоциацияси томонидан қопланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:28, 26.03.2018.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик