Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ФИФА ЖЧ-2018да ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди, Равшан Эрматов улар орасида

Баҳо:
+ | -1

ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси ЖЧ-2018да ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ён ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ҳам бор.

Жами ҳакамлар 46та турли хил мамлакатлардан Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлашга таклиф қилинган. Равшан Эрматовдан ташқари Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдаси (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюжи Сато (Япония) ва Навоф Шукрулло (Баҳрайн) ЖЧ-2018га таклиф қилинган.

Россиядаги мундиалда ишлаш учун ФИФА томонидан чақирилган ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича дунё рекорди соҳиби ҳисобланади. У 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинда бош ҳакамлик қилган. Эндиликда Россияда бўлиб ўтадиган учрашувларда ҳам Равшан Эрматов ҳакамлик қиладиган бўлса, унинг рекордини яқин орада ҳеч ким янгилай олмаслиги аниқ.

Равшан Эрматов ҳакамлик борасида эришган юксак натижалари ва юртимизни дунёга танитишдаги ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ва “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:29, 29.03.2018.
Ўқилди: 13486 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик