"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛда ишлаш қийинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Ҳар бир мураббий совринларга эришишни истайди. Тўғрисини айтадиган бўлсам, агар совринлар ютишни истасангиз бошқа мамлакатларга борганингиз маъқул. Англияда совринларни қўлга киритиш жуда қийин.
Клуб мураббийнинг ишига баҳо беради, аммо ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди. Биз бунинг учун кўп ишлаймиз, ўзимиз учун эмас, ўйинчилар, мухлислар ва клуб учун.
Каат клубда ишлар экансан, мақсадинг шундай бўлиши керак - совринлар ютиш. Бунда уларга эга бўлиш имконияти ҳар мавсумда бўлиши керак.
Ҳар мавсумни тахмианан мана шундай бошлаймиз: олти клуб чемпионат давомида ниманидир ютишга тайёр бўлади", - дейди Конте.