Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

АПЛ. «Тоттенхэм» сафарда «Челси»ни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+1 | -

Англия премьер лигаси 32-тури доирасидаги «Челси» ҳамда «Теттенхэм» ўртасидаги марказий баҳс ўз поёнига етди.

Кутилганидек жуда мухсилбоп тарзда кечган ўйин натижаси бирозгина кутилмаган кўриниш олди. Аниқроқ айтганда Антони Конте шогирдлари ўз майдонларида 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Аввалига ўйин тўлалигича мезбонлар назорати остида кечди. «Теттенхэм» ўйин бошларини асосан мудофаада ўтказди. 30-дақиқага келиб «Челси» кетма-кет юзага келган вазиятлардан сўнг ниҳоят, ҳисобни очди.

Бу жойда Мозес томонидан етказиб берилган тўпни Мората боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Кейин эса «Тоттенхэм» футболчилари ўйинга муносабатни ўзгартиришди ва назоратни секин-аста қўлга олди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Эриксенинг фантастик голи эса биринчи бўлимда жамоасини мағлубият қутқариб қолди. «Шпорлар» бу темпни иккинчи бўлимда ҳам туширишмади ва Деле Алли 62 ҳамда 64-дақиқаларда дублни расмийлаштирди, 1:3.

Бу голлардан кейин «аристоктарлар» вазиятни ўнглашга қанча уринишмасин буни иложи бўлмади. Ҳатто таркибдаги кетма-кет ўзгаришлардан ҳам фойда бўлмади.

АПЛ. 32-ТУР

Челси – Тоттенхэм 1:3 (1:1)

Голлар: 1:0 – 30 Мората, 1:1 – 45 Эриксен, 1:2 – 62 Алли, 1:3 – 66 Алли.

Челси: Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 81), Виллиан, Фабрегас, Азар, Канте, Алонсо (Эмерсон, 83), Мората (Хадсон-Одои, 88).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер (Ваньяма, 81), Дембеле, Алли, Ламела (Сиссоко, 88), Эриксен, Сон Хын Мин (Кейн, 74).

Огоҳлантиришлар: Дэвис (70).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:16, 01.04.2018.
Ўқилди: 7876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик