"Порту" дарвозабони Икер Касильяс Португалия чемпионатининг 28-турида "Белененсеш"га қарши учрашувда (0:2) 90 дақиқа ўйнади.
Бу учрашув унинг професстонал даражадаги мингинчи ўйини бўлди. У бу кўрсаткич борасида Раулдан кейин иккинчи испаниялик бўлди. Посбон 725 учрашувни "Реал"да ўтказган, 108 та ўйинни "Порту"да. Испания терма жамоасида эса - 167 та ўйин.
385 ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлаган.