Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

ЕЧЛ. «Севилья» – «Бавария» учрашув превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинларига старт берилади. Сешанба куни Севилья шаҳридаги "Рамон Санчес Писхуан" стадионида ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда "Севилья" клуби Германиянинг "Бавария"сини меҳмон қилади.
www.uzreport.news сайти бўлажак ўйин олдидан қисқача превьюни эътиборингизга ҳавола этади.

3 апрель 2018 йил. Соат 23:45. Испания. Севилья. "Рамон Санчес Писхуан" стадиони.

Чемпионлар лигаси. 1/4 финал. Биринчи ўйин.

"Севилья" (Севилья, Испания) - "Барария" (Мюнхен, Германия)

Қайси каналда томоша қилиш мумкин: "FUTBOL TV"

Дисквалифициялар:  Эвер Банега ("Севилья")

Жароҳатлар: Мануэль Нойер, Кингсли Коман

 

"Севилья" клуби мазкур баҳсдан олдин Испания чемпионати доирасида ажойиб ўйин намойиш этди. Андалусияликлар ўз стадионларида "Барселона"ни сал қолса Ла Лигада ушбу мавсумдаги илк мағлубиятига сабабчи бўлишлари ҳам мумкин эди. Бироқ сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол "Севилья"ни ғалабадан айирди. Бироқ мухлислар жуда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Иккала клуб биргаликда жами 41та зарба беришга муваффақ бўлди.

Чемпионлар лигасида эса Винченцо Монтелла шогирдлари бир неча ҳафта муқаддам "Манчестер Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборишди. Испанияда дуранг ўйнаган андалусияликлар сафарда "Олд Траффорд" стадионида рақибини таслим этди. Виссам Бен Йеддернинг дубльи "Севилья"ни чорак финалга олиб чиқди. Ўша ўйинда "Севилья" футболчилари рақиб дарвозасига нақд 21та зарба беришга ҳам муваффақ бўлди.

"Бавария" эса бўлажак баҳсдан олдин Бундеслигада сўнги йиллардаги асосий рақиби "Боруссия Д"га қарши куч синашди. "Бир дарвозага бўлган ўйин"да мюнхенликлар ўз рақибини шарманда қилди ва дортмундликларга жавобсиз 6та гол уришга муваффақ бўлишди. Бу ўйиндан хеч ким бундай натижани кутмаган эди. Қизиқ томони биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисоб 5:0 кўринишига келиб бўлган эди. Шу тариқа, клуб Бундеслига ғолиблиги учун яна бир ишончлик қадамни ташлади. "Бавария" чемпионлик учун курашда яна бир ғалабани қўлга киритса муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

Чемпионлар лигасида эса "Қизил машина" туркиялик рақиби "Бешикташ"ни икки ўйин натижасига кўра 8:1 ҳисобида мағлуб этиб, қийинчиликсиз чорак финалга етиб келди. Қизиқ томони, турклар ҳам дортмундликлар сингари "Бавария"га ҳужумкор ўйинни таклиф этишган эди. 

 

Мураббийлар фикри:

Винченцо Монтелла ("Севилья" бош мураббийи) 

Бир йўла бир нечта турнирда юқори савияда ўйнаш, катта куч йўқотилишига олиб келади. Футболчилар бундай пайтда жисмонан ва руҳан толиқиб қолишади. Лекин мен шундай ҳолатда эканимиздан мамнунман. Биз ҳали кетма-кет марказий ўйинларда ўйнашга кўникмаганмиз. Энди эса буни ўрганамиз. Жисмоний ҳолатимиздан кўнглим ҳотиржам. Иштиёқ ҳам юқори даражада. Бундай пайтда ақл оёқларни бошқаради.

"Бавария" тўп билан ҳаракатланишни ёқтиради ва кўп гол уради. Биз эса уларни бундан мосуво этишимиз керак. Ҳужумчилар? Луис Муриэль бу мавсумда анча ўсди. Бироқ у ҳали ўз устида ишлаши керак. 

Юпп Хайнкес ("Бавария" бош мураббийи)

"Бавария" ўзининг бой тарихида кўплаб давлатларнинг мухлисларга тўла стадионларда ўйнаган. "Севилья" мухлислари яратадиган бундай муҳит бизни заррача ҳам қўрқитмайди. Ишончим комил, бу иккала клуб учун ҳам катта тажриб мактабини ўтаб берадиган ўйин бўлади. Айнан шундай ўйинлар учун биз тер тўкиб меҳнат қиламиз.

Биз ҳеч қачон дуранг учун ўйнамаймиз. "Бавария" доимо ғалаба учун майдонга тушади. "Манчестер Юнайтед" билан бўлган воқеани эслаб кўринг. 

Қизиқарли маълумотлар:

"Севилья"

- Андалусияликлар ўз фаолиятида иккинчи бор бу босқичда ўйнашади. Оҳирги марта улар 1957/58 йилги мавсумда шу босқичгача етиб келишган ва ўшанда икки ўйин натижасига кўра, 10:2 ҳисобида "Реал"га мағлуб бўлишган эди.

- "Севилья" немис клубларига қарши ўз майдонида сўнги учта ўйинда ғалаба қозониб бирортасида гол ўтказиб юбормаган.

- Сўнги марта "Севилья" Германия клуби билан 2014/15 йилда Европа лигасида "Боруссия Менхенгладбах"га қарши баҳс олиб бориб икки ўйин натижасига кўра, 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.

"Бавария"

- Мюнхенликлар чорак финалда қаторасига 7 марта иштирок этишмоқда. Бу клуб рекорди ҳисобланади. 

- "Бавария" чорак финал баҳсларида 18 марта зафар қучиб, 10тасида мағлуб бўлган.

- "Бавария" мусобақа Европа чемпионлар лигаси деб номланганидан бери энг кўп чорак финалда ўйнаган жамоа ҳисобланади. Германияликлар 17 марта бу босқичда қатнашишмоқда. ("Реал", "Барса" - 16 марта)

- "Қизил машина"нинг испан клубларига қарши статистикаси: 6 ғалаба, 5 дуранг, 15 мағлубият.

Манба: www.uzreport.news
Киритилди: 14:44, 03.04.2018.
Ўқилди: 2135 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.