Дортмунднинг “Боруссия”си ва “Ливерпул” “Кальяри” ярим ҳимоячиси Никол Бареллга қизиқиб қолди.
“La Nuova Sardegna” нашрининг ёзишича, иккала клуб 21 ёшли футболчини ёзда сотиб олмоқчи. Бареллга, шунингдек, “Милан” ва “Ювентус” ҳам қизиқяпти.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.