Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЕЧЛ. Кутилмаган натижа: «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ютқазди!

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасида чемпионликни расмийлаштириш арафасида турган "Манчестер Сити" учун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичидаги дастлабки ўйин муваффақиятсиз якунланди. Гвардиола шогирдлари "Ливерпуль" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Клопп шогирдлари баҳснинг дастлабки ярим соатини жуда тажовузкор ўтказишди ҳамда рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишди. Ўйиннинг 12-дақиқасида мерсисайдликлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Фирмино йўллаган зарбанги Эдерсон қайтарди, аммо қайтган тўпни Салоҳ дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 9 дақиқа ўтиб Окслейд-Чемберлен олис масофадан кучли зарба билан ҳисобдаги фарқни оширди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Салоҳ юқоридан етказган узатмага Садьо Мане бош билан зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Қолган дақиқаларда "шаҳарликлар" тўпга эгалик қилишди, позицион ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо бутун жамоа бўлиб ҳимояланган "Ливерпуль" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Европа чемпионлар лигасида ғолибликка даъвогар сифатида қаралаётган "Манчестер Сити" ярим финалга чиқа олмаслиги мумкин. Тўқнашув тақдири 10 март куни Манчестер шаҳрида ўтадиган жавоб баҳсида ҳал бўлади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
"ЛИВЕРПУЛЬ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" 3:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – 12 Салах, 2:0 – 20 Окслейд-Чемберлен, 3:0 – 31 Мане.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Соланке, 71), Окслейд-Чемберлен (Морено, 85), Салах (Вейналдум, 53), Милнер, Мане, Хендерсон.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Лапорт, Уокер, де Брюйне, Гюндоган (Стерлинг, 57), Сильва, Фернандиньо, Сане, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (45), Габриэл Жезус (76), де Брюйне (80), Хендерсон (86), Стерлинг (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:53, 05.04.2018.
Ўқилди: 12100 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик