Венесуэльанинг "Сулия" клуби мушукка азоб берган ва бунинг видеосини тарқатган икки футболчиси билан шартномасини бекор қилди, дея хабар беради The Sun.
Интернет тармоғида тарқалган видеода футболчилар Эдуин Куэро ва Давид Баррето бир мушукка азоб берганлари акс этган. Кейинроқ видео ўчирилган, аммо клуб суриштирув ишларини олиб борди ва бу футболчиларнинг шартномаларини бекор қилишга қарор қилди.
Уларнинг қилмишлари ҳамманинг олдида муҳокама қилинди, жониворларга куч қўллаш яхши эмаслиги таъкидланди ва улар руҳшуносга кўринишлари маслаҳат берилди.