Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Узоқни кўзлаган футбол фидойиси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Венгрия бош вазири Виктор Орбан клуб ташкил қил­ди, қишлоқда стадион қурди. Бу воқеалар рўй беришидан аввал эса футбол тўпи зарби туфайли туғилишни уддалади.

Фельчут - Будапешт яқинидаги мўъжазгина қишлоқ бўлиб, унда 2 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Биргина марказий кўча ва бир нечта савдо дўконига эга ҳудудда шунингдек, «Панчо Арена» ҳам бор: 2014 йили очилган ва 3,8 минг мухлисга мўлжалланган чинакам меъморий мўъжиза.

Бундай дейишимизга сабаб, стадион кўпроқ черковга ўхшаб кетади: ёғоч устунлар ва ўзига хос услубда барпо этилган миноралар иншоотга ўзига хослик бахш этаётгандай. Фақатгина автомобиллар тўхташ жойи унга замонавийлик бағишлайди: бу ерда Венгриянинг энг бой кишилари машиналарини ҳам учратиш мумкин.

«Панчо Арена» - Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг лойиҳаси асосида бунёд қилинган ва қурилишга 17 млн. АҚШ доллари сарф этилган. 54 ёшли сиёсатчи 2010 йилдан бери мамлакат бошқарувида ва футболнинг чинакам мухлиси. Орбан бу «хасталик» билан туғилгунига қадар касалланган, десак ҳам хато бўлмаса керак.

Унинг отаси футболнинг чинакам ишқибози бўлиб, бутун оиласи билан севган жамоаси машғулотларини томоша қилишга борарди. Бир сафар тўп оғироёқ аёлнинг қорнига бориб тегиши боис тўлғоқ ҳам бошланиб кетган. Шу заҳоти туғруқхонага олиб кетилган аёл ўғил фарзанд кўрди - Виктор Орбаннинг дунёга келиши шундай кечди.

Орбан болалигининг маълум бир қисми Фельчутда ўтди - шу давр мобайнида у ярим профессионал даражада тўп ортидан қувди. Ҳозир ҳам у дам олиш кунларининг аксариятини шу ерда ўтказади, учрашувларни бевосита стадионда томоша қилади: сиёсатчининг дала-ҳовлиси муҳташам аренадан бир неча ўн метр нарида жойлашган.

«Стадионга боқинг ва сиз футбол чинакам санъат эканлигига иқрор бўласиз», - дея ишонтиришга уринади Орбан. Фақатгина унинг рафиқаси бу фикрга қўшилмайди: стадион ошхонанинг кўринишини бузаётган эмиш.

Орбан 1998 йили илк бор Венгрия бош вазири этиб тайинланди, лекин севимли машғулотига хиёнат қилмади. Сиёсатчи ҳамон тўртинчи лигада иштирок этаётган қишлоқ жамоаси таркибида тўп суряпти ва ҳар ҳафта ўтказиладиган ўйинларда қатнашмоқда.

«Дастлаб мўъжазгина қишлоқларда қандай шов-шув кўтарилганини тасаввур қила оласизми? Гол урмагунимча ҳеч ким менинг аслида ким эканлигимга ишонмаётганди», - дейди Орбан ҳайратини яширмай.

Давлат ишлари сабаб клуб маш­ғулотларини ўтказиб юбормаслик учун у ҳатто ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишларини сешанбадан жумага кўчирди. Орбан иш ва қизиқиши ўртасидаги фарқни ҳам топади: «Футболда икки бўлимни кўнгилдагидек ўтказишдан кўра ҳукуматни бошқариш осонроқ».

Ҳатто унинг бош вазир этиб сайланиши ҳам футбол билан боғлиқ. Сайлов натижалари эълон қилинадиган кун «Видеотон»нинг асосий ва ўринбосарлар таркиби ўртасидаги учрашув вақтига тўғри келиб қолди - Орбан ушбу клубга мухлислик қилади. Сиёсатчи бу ўйинни жуда ҳам кўргиси келгани боис, керакли тақдимотни ўйинлар ўртасидаги танаффусда ўтказишга тўғри келди.

1999 йили Венгрия НАТОга аъзо бўлгач, АҚШ президенти Билл Клинтон Орбанга қўнғироқ қилди. «Ўшанда машғулот ўтказаётгандим, Билл Клинтон қўнғироқ қилаётганини айтишди.

Мен эса: «Бунақа ҳазил қилманглар. Ҳозир машғулотдаман, 5 дақиқадан кейин қайта қўнғироқ қилинг», дедим. Маълум бўлишича, Клинтон Югос­лавиядаги нотинч вазиятни муҳокама қилмоқчи бўлган экан».

2010 йилги сайлов арафасида сиё­сий етакчилар Орбанни Европа Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилишга қўймадилар - уларнинг фикрича, футбол Венгрия учун бутунлай кераксиз нарса эди.

Унинг ўзи бу воқеани қуйидагича хотирлайди: «Менга шундай дейишганди: «Венгрияда футболнинг ривожланиши - оммабоп нарса эмас. Бунинг иложи йўқ. Сиз бунинг уддасидан чиқолмайсиз ҳам, боиси Венгрия футболи - бир чақага қиммат».

Орбан эса бундай деб ҳисобламайди: «Футбол - интеллектуал ва бадиий фаолият. У иқтисоддан кўра санъатга яқинроқ. Биз венгр футболининг қайта туғилиши учун катта қадам ташладик. Аммо ҳеч ким ушбу фикрга қўшилмаяпти. Ҳамманинг фикрича, бу бўлмағур гап эмиш. Аммо вазият ўзгаргани рост. Демак, биз ривожланяпмизми?»

2007 йилнинг 1 апрелида Ференц Пушкашнинг 80 йиллик юбилейи баҳонасида ва Орбаннинг саъй-ҳаракатлари билан Фельчутнинг ўз жамоаси пайдо бўлди - «Пушкаш академияси». У «Видеотон» клубининг ўринбосари ҳисобланади.

Умуман олганда, бу клубни афсонавий венгр билан ҳеч нарса боғламайди: номланиш - ҳурматдан нишона, холос. Клубнинг бошланғич капитали бор-йўғи 500 еврони ташкил этарди, аммо шу маблағ ҳам элитага йўл олишга кифоя қилди.

Ҳозирда «Пушкаш академияси»нинг Венгрия олий дивизионидаги ишлари унчалик ҳам муваффақиятли кечмаяпти (12 жамоа орасида 8-ўрин), аммо «Панчо Арена»даги фаол ҳаётни қўллаб-қувватлаб турибди, миллий жамоага ўйинчилар етказиб беришни бошлаб юборди ҳам.

2008 йили клуб ҳомийлигида Пушкаш номидаги илк халқаро мусобақа ташкил этилди ва унда 17 ёшгача бўлган ёш иқтидор эгалари иштирок этдилар. Орбаннинг мақсади эса янада узоқроққа бориш:

«Эртами ёки кеч биз албатта, Пушкаш институтини ташкил қиламиз. Ўз академиямиз, мактабларимиз, жамоамиз ҳам бор - кичкина бўлсада, умумбашарий. Юқоридагиларга қўшимча сифатида музей, таълим маркази ва нашриёт уйини ҳам қурмоқчимиз».

Орбан венгр футболи жаҳон элитасига қайтишига ишонади ва «Футбол бу - санъат» концепциясининг тараққий топишига ҳам умид қилади. Унинг бобоси шуни васият қилган экан:

«Бобом менга шундай деганди: «Неварагинам, агар яхши ўйинни томоша қилаётган бўлсанг - бу яхши мусиқа тинглаётгандай бўлиши керак, агар мусиқани эшитмасанг, демак у ёмон ўйиндир».

Агар немислар ғалаба қозонадиган бўлишса, биз яхши мусиқа тингладик, дея олмаймиз. Чунки мусиқа ўрнига роботларнинг ғичирлаши эшитилади, холос».

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:55, 05.04.2018.
Ўқилди: 2875 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.