Халқаро Чемпионлар кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг бир нечтаси маълум бўлди. Мазкур мусобақа АҚШда бўлиб ўтади. Ўйинлар Сан-Диего, Нью-Жерси ва Далласда июлнинг охиригача ўтказилади.
Айни пайтда “Реал”, “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Рома”нинг ушбу турнирда иштирок этиши маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги турнирда “Барселона” ғалаба қозонган.