"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг АПЛ доирасида "Манчестер Сити" устидан қозонилан иродали ғалабадан сўнг (3:2) фикрларини билдирди.
"Танаффусда бизнинг ҳолимизга ачиниш мумкин эди, иккинчи бўлимда ғурур билан ўйнагимиз келди. Натиада ғалабага муносиб бўлдик.
Биринчи бўлим даҳшатли бўлди. Ўйинимиз чиқмади, бундан ҳам ёмонроқ бўлишими мумкин эди.
Моуриньо танаффусда бизга ниманидир гапириши шарт эмасди, биз ҳаммасини тушуниб турган эдик. У биз уларнинг чемпионликни қўлга киритишларини томоша қиладиган масхарабоз эмасмиз, деди.
"Сити" бутун мавсум давомида қойилмақом бўлди. Аммо биз ўзимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик.
Менинг голи? ХҲато қилсанг уни тўғирлашга ҳаракат қиласан. Ғалабамизга ҳисса қўшганимдан хурсандман", - дейди Смоллинг.