"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатида "Атлетико" биан учрашувдан сўнг (1:1) ўйин ҳақида мулоҳазаларини билдирди.
"Криштиану - бу Криштиану,у бутун фаолияти давомида шундайлигича қолмоқда, у бир мавсумда 50 талаб гол уради.
Бунга ўхшаш нарса ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Қолганлар ҳам уриши мумкин, ўтган ўйинларда буни уддалашди. Аммо барибир таркибингда Криштианунинг бўлгани яхши.
Алмаштриш? Мен шунчаки, унга дам бермоқчи эдим. Бизда ўйинлар кўп, унга баъзан дам бериш керак. Бу ҳозир унга керак. У кундан кунга яхши бўлиб боряпти, буни кўриб турибсиз.
"Атлетико" билан ўйинимиздан қониқдим, бундан кўпроғига муносиб эдик. Иккинчи бўлим бошида бунга эришдик, аммо кейин қийин 10 дақиқалик бошланди. Шунда "Атлетико" ўз голини уриб қолди.
Аммо мен ҳақиқатан манунман, биз ўйнашга, рақибга босим уюштиришга уриндик, аммо афсуски уч очко ололмадик", - дейди Зидан.