Швейцариядан кузатув.
• ЕЧЛ-2017/18 ҳуумчилари орасида энг кам югурадигани Лионель Месси. У бир дақиқада ўртача 89,9 метр югуради, дея маълумот беради швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung газетаси. Агар оддий одам соатига ўртача 5 км/соат юрса, бир дақиқада 83,3 метр масофан босиб ўтади. Шунинг учун Месси биздан ўта тезкор эмас.
• Криштиану Роналду ЕЧЛда бир дақиқада ўртача 101,9 метр юугуради. Бунда Криштиану босиб ўтилган масофа ва смарадорлик бўйича ЕЧЛнинг энг фойдали ўйинчиси - бир гол ёки ассистга 5644 метр сарфлайди. Иккинчи - Коутиньо (6196 метров), учинчи – Месси (6773 метр).
• Мусобақанинг бу мавсумида фақат бир футболчи Мессидан кам югурди - Эрик Байи ("МЮ"). Унинг ўртача кўрсаткичи - дақиқасига 88,2 метр.
• Дарвозабонлар орасида энг кўп югурадигани Диего Бенальо – 1 дақиқада ўртача 58,1 метр.
• Бир дақиқада ўртача югуриш кўрсаткичи бўйича Топ-3 ўйинчилар: Бруно Коста ("Порту") – 143,7 м, Адам Лаллана ("Ливерпуль") – 142,6 м, Маҳмуд Дауд ("Боруссия" Д) – 141,7 м. Шунингдек, кучли ўнликда қуйидаги футболчилар бор - Жеймс Милнер ("Ливерпуль") – 139,6, Коке ("Атлетико") – 138,5 ва Кристиан Эриксен ("Тоттенҳэм") – 137,4.
• "Месси югурмайди" мавзуси - янгилик эмас. Масалан, ЖЧ-2014 мусобақасидан сўнг ФИФА юугуриб ўтилган масофа бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра, Аргентина термаси финалгача максимал ўйин ўтказганига қарамай, Месси 30-ўринни олди.
Ўшанда Мессини кўпчилик ёмон кўрди, Леонинг отаси буни ўғлининг чарчаганлиги билан изоҳлаган эди. Аммо бу унга ЖЧнинг энг яхши ўйинчиси унвонини қўлга киритишига ҳалақит қилмади. Ҳозир эса, "дангаса" Месси "Олтин тўп" учун асосий давогарлардан бири.