Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» курашди, аммо «Ливерпуль» финалга чиқди

Баҳо:
+ | -1

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичининг дастлабки ўйинида "Манчестер Сити" сафарда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, жавоб баҳсида вазиятни ўнглаш учун Гвардиола шогирдлари имконият бор эди.

"Шаҳарликлар" бугунги учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Стерлингнинг узатмасидан кейин Жезус яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

"Сити" биринчи баҳсга нисбатан бу сафар бутунлай бошқача ўйин намойиш қилди. Жамоа мерсисайдликларни ўз жарима майдончасига қамаб қўйди. Меҳмонлар катта қийинчилик эвазига ҳимоялана бошлашди. Биринчи бўлим сўнгида "Манчестер Сити" иккита ажойиб имкониятга эга бўлишди. Дастлаб Бернарду Силва 20 метр масофадан йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтган бўлса, иккинчисида ҳакамлар мезбонларнинг тоза голини инобатга олишмади. Кевин де Брюйне дарвозабон майдончаси атрофига юқоридан узатма берди. "Ливерпуль" посбони олдинга чиқди ва тўпни мушти билан уриб юборди. Тўп эса "қизиллар" ҳимоячиси Милнернинг оёғига тегиб, дарвоза томон кетди. Дарвоза олдида турган Лерой Сане дарвозани ишғол қилди. Матео Лаос бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бу голни бекор қилишди. Сабаб — офсайд. Ҳа, Сане офсайдда турганди, аммо тўп Лерой ҳимояланаётган жамоа футбочисидан борганини ҳакамлар инобатга олишмади.

Мана шу вазият туфайли ҳакамларга кескин эътирозлар билдирган Гвардиола танаффусда ўйиндан четлатилди. Клопп эса шогирдларига керакли кўрсатмаларни беришга муваффақ бўлди шекилли, иккинчи бўлимнинг старти мерсисайдликлар учун омадли чиқди. Баҳснинг 56-дақиқасида Садьо Мане икки ҳимоячи орасида жарима майдончасига ёриб кирди. Эдерсон бу хавфни бартараф этгандек туюлганди, аммо у тўпни ушлаб қола олмади. Муҳаммад Салоҳ тўпни олиб қочиб кетди ва бўш дарвозани ишғол қилди.

Бу гол амалда тўқнашув тақдирини ҳал қилиб қўйди. "Сити" ярим финалга чиқиш учун энди 4та гол уриши талаб этиларди. Клопп шогирдлари бундай устунликни қўлдан чиқариб қўйишмасди. Боз устига, 77-дақиқада "Ливерпуль" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Фирмино Отамендидан тўпни олиб қўйиб, рақибни жазолади.

Бу гол барча масаласига узил-кесил нуқта қўйди — "Ливерпуль" Европа чемпионлар лигаси ярим финалида!

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
Манчестер Сити Англия – Ливерпуль Англия 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салах, 1:2 – 77 Фирмино.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салах (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).
Дастлабки ўйин: 0:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:34, 11.04.2018.
Ўқилди: 8600 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.