"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувидан сўнг (1:2 0:3) фикрларини билдирди.
"Ливерпуль" – бу топ-мураббийга эга топ-жамоа. Улар финалда ўйнашга лойиқлар деган бўлар эдим.
Барча ўйинчиларни мусобақадаги аъло ўйинлари билан табриклайман. Улар ҳаммасини аъло даражада бажардилар, энди эътиборимизни премьер-лигага қаратамиз.
Биринчи бўлимда крак бўлган барча ишни бажардик. Ҳимоядаги 11 ўйинчига қарамай вазиятлар яратдик. Кейинги босқичга чиқиш қийин бўлишини билар эдик. Агар стстистикага боқсак, биз премьер-лигада энг яхшимиз. Биз кетма-кет учта ўйинда ютқаздик, аммо жадвалдаг ўрнимиз ҳамммадан яхши эканимизни кўрсатиб турибди.
Бутун мавсум давомида темпни ва жадалликни сақлаб қолиш қийин. Келажакда қандай қилиб яхшироқ ўйнашимизни тушунармиз. Аммо бугун ўйинчиларимни чин кўнгилдан мақтай оламан", - дейди Гвардиола.