Италиялик собиқ ҳакам Грациано Чезари ЕЧЛ чорак финалида "Реал" - "Ювентус" ўртасида жавоб учрашуви (1:3) охирида белгиланган пенальти борасида фикрини билдирди.
Мадридликлар яримҳимоячиси Лукас Васкеснинг йиқилишидан сўнг ҳакам пенальти белгилади.
"Такрорий вазиятда ҳам кўриниб турибдики, Бенатиа тўпга теккан эди. Бу ҳолатда ҳеч қандай қоида бузилиши йўқ. Ҳакам ўйинчиларнинг ҳаракатига чалғиди, унинг олди ҳам тўсилган эди. Видеотакрорлар тизими бу вазиятда қўл келган бўлар эди", - дейди Чезари.