«Истиқлол» дарвозасига иккита гол уриб, «Андижон»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган ҳужумчи Даврон Исоқов ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Яхши ўйин бўлди. «Истиқлол» ҳам кучли рақиб эди. Меҳмонда 0:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, учрашув биз учун осон ўтгани йўқ. Биринчи бўлимда учта гол урганимиздан кейин иккинчи бўлимда бироз хотиржамроқ ҳаракат қилдик. Чунки ўйин тақдирини деярли биринчи бўлимда ҳал қилиб бўлгандик. Чунки биз яхши тайёргарлик кўргандик. «Истиқлол» дастлабки турда ғалаба қозонганди. Шу боис биз ҳам жиддий ҳозирлик кўрдик. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз. Бундан кейин ҳам ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- Албатта, иккита гол урганимдан хурсандман. Жамоадошларим ҳам менга қулай имкониятларни яратиб беришди. Энди кейинги ўйинимиз Ўзбекистон Кубоги доирасида «Навбаҳор»га қарши кечади. Ушбу беллашувда ҳам ғалабали юришимизни давом эттирамиз деган умиддаман.
«Андижон» матбуот хизмати.