"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ чорак финалида "Реал"га қарши ўйинда (3:1) жамоа посбони Жанлуижи Буффоннинг четлатилиши ҳақида мулоҳаза юритди.
"Четдан Буффоннинг ҳаракатини муҳокама қилиш осон. У узоқ йиллар давомида барчага ўрнак бўлиб келди. "Реал" билан ўйиндўа бизга 30 сония етмади. Буффоннинг ғазабини тушуниш мумкин. У жамоага ёрдам бериш имкониятини йўқотди, мен уни тушунаман", - дейди Аллегри.