“Челси” бугун “Саутгемптон” майдонида 3:2 ҳисоби билан иродали ғалабага эришди. Антонио Конте шогирдлари 70 дақиқа 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, ўйин якунига қадар учта гол уришди.
Гап шундаки, “кўклар” 2 гол ортда бора туриб, 2002 йилдан бери илк марта ғалаба қозонди. Ўшанда “Челси” Клаудио Раньери бошчилигида “Чарльтон”дан худди шу ҳисоб билан устун келганди.