Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Абдумалик Ҳакимов: "Нефтчи"нинг муваффақиятсизлиги вақтинча ҳолат"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Шўртан" - "Нефтчи" баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналикларнинг катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ҳамда Шукур Пўлатовлар иштирок этишди

Абдумалик Ҳакимов: Биринчи ўринда, ушбу ғалабани узоқ вақтдан бери кутаётган жамоамиз раҳбарияти ва фарғоналик содиқ мухлисларни табриклайман! Йигитларга катта раҳмат! Бу ғалаба барчамизники. Очиғи ғалабани катта-кичиги бўлмайди. Секин-аста барчаси ижобий кўриниш олмоқда. Иқтидорли ҳужумчи Мурод Бобожонов жароҳатдан тикланди. Шу қатори яна бошқа футболчиларимиз ҳам ўзларининг оптимал формаларига кириб боришмоқда. Насиб қилса, ҳали ўз мухлисларимизни бундай ғалабалар билан кўп хурсанд қиламиз

- Демак "Нефтчи"нинг ҳозирги натижалари вақтинча, тўғрими?

- Ҳа вақтинча ҳолат деб ўйлайман. Жамоа муваффақиятлари учун қўлимиздан келган барчасини амалга оширамиз. Ўйин тенгкурашлар остида кечди. "Шўртан" - кучли рақиб эканлигини билардик. Ғузорликларга кейинги ўйинларда омад тилайман

- "Нефтчи" асосий эътиборини Ўзбекистон Кубогига қаратганми ёки Суперлига баҳсларига ?

- Хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри ғалаба осонликча қўлга киритилмайди. Жорий мавсумдан бошлаб жамоалар ўртасида рақобат янада қизғин кўриниш олди. Осон ўйин йўқ. Шу сабаб хар бир жамоа ўйинларга жуда ҳам пухта ва жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

Шукур Пўлатов:  Узоқ кутилган илк ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий мухлисларини табриклайман. Футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Хабарингиз бор, мавсумга жуда оз фурсат қолганда  Суперлигада иштирок этишимиз аниқ бўлиб улгурди. Тайёргарликка эса оз вақт қолганди. Шу вақт оралиғида мураббийлар штаби ўзлари истагандек селекция ва тайёргарлик жараёнини олиб бориша олмади. Бу ҳам натижаларга ўз таъсирини ўтказмоқда. Омадсизлик вақтинча деб ўйлайман. Ҳаммаси яхши бўлади.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 21:05, 16.04.2018.
Ўқилди: 3527 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.