Ўзбекистон чемпионатининг 7-турида мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. "Бухоро" ўз майдонида АГМКни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида меҳмонлар Баҳодировнинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлим бошида Владислав Цейтлин бухороликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. АГМК легионери Йован Жокич ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни мустаҳкамлади.
Иккита тўп ўтказиб юборишганига қарамай, Бақоев шогирдларига ўйинга қайтишга муваффақ бўлишди. Дастлаб Русецкий битта жавоб тўпини киритди. Баҳс тугашига 14 дақиқа қолганида Насимов бош билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.
Орадан кўп ўтмасдан олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Ғуломҳайдар Ғуломов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Сўнгги 10 дақиқа эса Арсланмурот Амановнинг бенефисига айланди. Дастлаб у чап қанотдан етказилган узатмани рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, сўнгра учрашув тугашига 2 дақиқа қолганида жарима зарбасини кучли зарба билан голга айлантирди.
Мазкур ғалабадан кейин "Бухоро" ўз очколарини 15тага етказиб, "Пахтакор" билан 2 ва 3-ўринларни бўлишиб турибди.
Суперлига, 7-тур
"БУХОРО" - АГМК - 4:2
Голлар: Сергей Русецкий (59), Баҳодир Насимов (76), Арсланмурот Аманов (81, 88) — Қаҳрамон Баҳодиров (27), Йован Жокич (55-пенальти)
"Бухоро": Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов, Эргаш Исмоилов, Сергей Русецкий.
АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Зафар Полвонов, Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Отабек Зокиров.