ЦСКА ҳужумчиси Аҳмад Муса ўз келажаги борасида фикр билдирди.
"ЦСКАда ўйнаб футболдан завқ оляпман. Ўз ўйин вақтимдан завқ оляпман. "Лестер"нинг захира ўриндиғини иситгандан кўра, шу ерда қолганим афзал", - дейди Муса.
Аҳмад Муса АПЛнинг 21 ўйинида "Лестер" учун 2 та гол урди. У ЦСКАда олтинчи мавсумини ўтказмоқда.