“Челси” устози Антонио Конте Арсен Венгернинг шаънига илиқ фикрлар билдирди.
“Биз Венгернинг карьерасини такрорлай олишимиз керак. У ва Фергюсон — битта клубда узоқ муддат ишлаган охирги иккита мутахассис. Венгер “Арсенал”да 22 йил ишлади. Бу — фантастика. У футболга катта таъсир кўрсатди. Бутун дунё футболи Венгердан миннатдор бўлиши керак”, деди Конте.