Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Динамо” — “Машъал” ўйини борасида ПФЛ баёноти

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг “Динамо” клуби 20 апрель санасида бир эмас иккита ўйин ўтказаётгани масаласида бир қатор тушунмовчиликлар бор эканидан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси ўз позициясини тушунтиради.

20 апрель санасига тайин қилинган “Динамо” — “Машъал” учрашувини бошқа кунга суришни сўраб ПФЛ Самарқанд вилояти ҳокимиятидан хат қабул қилиб олди, “Динамо” футбол клубидан эмас. Шунга кўра, ПФЛ Самарқанд вилояти ҳокимиятига расмий жавоб хати ёзиб, расмий ўйинни бошқа санага қолдира олмаслигини тушунтирди ва ўртоқлик учрашувини тақвимдан бўш вақтда ўтказишни тавсия қилди.

Кейин эса “Машъал”га қарши учрашув ПФЛ томонидан “Динамо”нинг сўровидан келиб чиқиб, 20:00 га тайин қилинди. “Машъал” футбол клуби ҳам бундан хабардор этилди. Шунингдек, мубораклик футболчилар ўйинолди машғулотлари ва бошқа тадбирларни ўтказиб олишлари учун одатга кўра шароит яратиб берилиши вазифаси “Динамо”га юклатилди. Унга қадар ПФЛ комиссари учрашувни бошлаш учун рухсат бермаган.

ПФЛ ўртоқлик ўйинларидан келиб чиқиб, Суперлига ёки Про-Лига ўйинлари санасини суришни режалаштирмаган. 2018 йилги мавсумда тақвим анчагина зич эканидан келиб чиқилса, биргина ўйиннинг сурилиши ҳолатга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, ПФЛ бир кунда 2 та учрашув ўтказиш футболчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деган фикрни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳолатни “Динамо” раҳбарияти ҳам тушуниб, ҳар икки учрашувга аралаш таркибни ташлаши борасида ПФЛ комиссарига тушунтириш берган. Қолаверса, Про-Лига ўйинларида 5 нафаргача футболчини алмаштириш учун имконият тақдим этилган.  

“Динамо” мусобақаларни ўтказиш регламентини бузмаслик чораларини кўриб, “Хўжанд” футбол клубига қарши учрашувнинг ҳар бир тайми 35 дақиқадан ўтишини режалаштирган.

Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тожикистон билан илиқ алоқалар йўлга қўйилаётганини қадрлайди. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали ўртасида яқиндагина Душанбеда учрашув ўтказилган бўлиб, унда икки томон ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориши келишиб олгани бунга мисол бўлиши мумкин. Аммо расмий учрашувлар санасининг ўзгармаслиги мақсадга мувофиқдир. Қолган кунларда эса қўшни мамлакат жамоалари билан келишувларни бемалол амалга ошириш мумкин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 01:54, 21.04.2018.
Ўқилди: 2701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.