Шотландиянинг "Селтик" клуби бош мураббийи Брендан Роджерс ўзининг "Арсенал"ни бошқариш учун номзодалрдан бири экани ҳақида хабарларга изоҳ берди
"Миш-мишлар кўп. Менинг шартномам яна уч йил амалда бўлади ва мен бу ерда бахтиёрман.
Арсеннинг "Арсенал"дан кетиши кўп мишмишларнинг туғилишига сабаб бўлди, турли номлар тилга олиняпти. Аммо "Селтик" билан келишувим амалда. Мен 45 ёшдаман, балки улуғроқ кўринарман, аммо ёшим 45 да. Клубдаги ишимдан завқ оляпман.
"Арсенал" - фантасик клуб, ўз қадрияти ва анъаналари билан "Селтик"ка ўхшаш. Буни инкор қилолмайсиз. Бу фантастик клуб, аммо менинг эътиборим "Селтик"ка қаратилган", - дейди Роджерс.