Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

ОАВ: Венгер фаолиятини Осиё, "ПСЖ" ёки "Боруссия"да давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум сўнггида "Арсенал"ни тарк этишини маълум қилган Арсен Венгер учун бошқа клублардан кўплаб таклифлар бўлмоқда. 

Хитой ҳукумати франциялик мутахассисга мамлакат футболини ривожлантиришни топширмоқчи ва унга барча шароитларни яратиб беришга тайёр. Бундан ташқари, жаҳон чемпионати бошланишига 2 ой қолганида бош мураббий Воҳид Ҳалилхожични истеъфога чиқарган Япония терма жамоаси ҳам Венгерни бош мураббийликка чақирмоқда. Бу ҳақда Telefoot хабар берди. 

"Боруссия Дортмунд" ҳам немис тилида эркин гаплаша оладиган Арсен Венгерни бош мураббий сифатида кўрмоқчи. Шунингдек, Венгер "ПСЖ" раҳбариятига кириши ҳам мумкин, бироқ бош мураббий ёки спорт директори сифатида эмас. 

Маълумот учун, Венгер "Арсенал"да 1996 йилдан буён – 22 мавсум ишлаб келган. 

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 10:05, 24.04.2018.
Ўқилди: 3780 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.