Суперлига 8-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви олдидан ва танаффус пайтида концерт дастури бўлиб ўтади.
Унда, ўзбек шоу-бизнеси эстрадаси юлдузлари – Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров ва хонанда Жасур Умиров иштирок этади.
Концерт дастури учрашув олдидан ва танаффус пайтида уюштирилади.
“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувига ташриф буюринг ва шиддатли футбол билан биргаликда ажойиб концерт дастуридан баҳраманд бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 8-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви 29 апрель, пайшанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:30да бошланади.