Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Металлург” – “Бухоро” (превью)

Баҳо:
+ | -

Сўнгги уч мавсумдан буён “Бухоро” бекободликлар учун энг ноқулай рақибга айланди. Уч йилдан бери қадимиз ва ҳамиша навқирон – Бухоро шаҳри вакиллари Бекободдан бир хил – 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишмоқда.


Ўзбекистон XXVII миллий чемпионатининг 9-туридан ўрин эгаллаган учрашув ушбу жамоаларнинг ўзаро 39-ўйини бўлади. Ортда қолган учрашувларнинг 17 тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. 5 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги фарқни бухороликлар ўтган йилги натижалари эвазига ўз фойдаларига оғдириб олишди: 53:54. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг, Бекободликлар бир марта ўз майдонида, бир марта Бухоро шаҳрида шундай муваффақиятга эришган. “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.


Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларида “Металлург” тўлиқ устунликка эга бўлиб келмоқда. Мезбонлар 19 та учрашувнинг 15 тасида зафар қучишган, илк ўйинда кучлар тенг келган, охирги 3 мавсумда эса имкониятни бой беришган.


Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:
29.04.2017 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
24.09.2016 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
30.10.2015 «Металлург» - «Бухоро» 1:2
22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3
29.06.2013 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
13.05.2012 «Металлург» - «Бухоро» 2:0

 

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 09:56, 27.04.2018.
Ўқилди: 2272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик