Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Шайҳ Аҳмад Ал-Сабах Умид Аҳмаджоновни Лозаннага таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари халқаро ассоциацияси президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах бугун пойтахтимизга етиб келди.

Мартабали меҳмон бугун шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.

Ал-Сабахни МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар кутиб олди. Сўнгра томонлар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мутасаддилар ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, алоқаларини кенгайтириш каби масалаларга тўхталиб ўтишди.

Умид Аҳмаджонов меҳмонни ташриф билан қутлар экан, уни мамлакатимизда кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Аввало сизни Ўзбекистон заминида кўриб турганимиздан бениҳоя хурсандман. Осиё спорти ривожланишида, тараққий этишида сизнинг ҳиссангиз жуда катта. Буни биз жуда яхши биламиз. Биз ўзбек спортига катта режа ва мақсадлар билан кириб келганмиз. Ана шу режаларни амалга оширишда, қолаверса мамлакат спортида ислоҳотларни олиб боришда ёрдамингизга ва қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз. Ёнингизда елкама-елка туриб, хизмат қилишга ҳам тайёрмиз. Шу жумладан, миллий спортимиз ҳисобланган курашни қўллаб-қувватлаётганингиз учун Сизга алоҳида раҳмат. Уни Осиё ўйинлари дастурига киритилишида сиз ва Ҳайдар Фармоннинг ҳиссаси катта эканлигини жуда яхши биламиз. Шу билан биргаликда, энди курашни келгуси Олимпия ўйинлари дастурига киритилишида ёрдам берсангиз, бу биз учун бир олам бахт бўлар эди. Бундан жудаям хурсанд бўлардик. Бу борада сизнинг кўмагингизга ишонамиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Билингки, Ўзбекистон сизнинг иккинчи уйингиздир», – деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Шайҳ Аҳмад Ал-Сабах учрашув давомида ўзбек спорти ишончли қўлларда эканлигини айтиб ўтди.

«Сиз билан учрашиб турганимдан хурсандман. Очиғи, мен ҳам ўз уйимга келдим деб ҳисоблайман. Чунки, бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. Бу ерга келганимда доимо ўзбек халқининг меҳмондўстлиги билан ҳайрон қолдиришади, бундан жуда завқ оламан. Шунинг учун, мен Ўзбекистонни ўзимнинг иккинчи уйим деб бемалол айта оламан. Ўзбек спорти ишончли ва мустаҳкам қўлларда эканлигига ишончим комил. Сизнинг Паралимпия миллий ассоциацияси бошқарувида амалга оширган ишларингизни, ташкилотчилик борасидаги маҳоратингизни жуда яхши биламан. Шу билан биргаликда, Марказий Осиё футбол федерациялари ассоциацияси – CAFA’га раҳбар бўлганингиздан ҳам бениҳоя мамнун бўлдим. Мамлакатингиз спортчиларида салоҳият жуда юқори.

Кураш деганда кўз олдимга доимо Ўзбекистон мамлакати келади. Ҳамкорликда катта ютуқларга эришишимизга ишонаман. Таъкидлаб ўтишни истардимки, сиз ёш ва ғайратлисиз. Ҳали бошқарувчи сифатида ўсишингиз керак. Фақат Ўзбекистон ичида қолмасдан, халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, келажакда у ердаги фаолиятингиз орқали Ўзбекистон спортига фойда келтирасиз деб ишонаман», – деди шайҳ жаноблари.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари эса ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги янгиликлар ҳусусида ҳам гапириб берди. Бу борада Испания футбол федерацияси билан меморандум имзоланганлиги, Тошкентда «Реал» академияси филиали очилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Шу билан биргаликда, ўзбек спортида ҳали кўплаб янгиликлар, ислоҳотлар қилинишини айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Ал-Сабах Умид Аҳмаджоновни 13-15 май кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрига таклиф этди.

«Умид Маҳамаджонович, яхши биласизки, Швейцария 52 та халқаро спорт ташкилотларининг бош офисиларини ўз ичига олган. Жумладан, Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (FIFA) бош қароргоҳлари ҳам ушбу мамлакатда жойлашган. Лозаннага борсангиз, мен албатта ушбу нуфузли халқаро спорт ташкилотлари, қолаверса, Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ташкил этишда амалий ёрдам бераман. Бу қайсидир маънода Ўзбекистонда спортнинг янада ривожланишига, янги лойиҳаларнинг амалга ошишига туртки бўлиб хизмат қилса ажаб эмас», – деди Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси раҳбари.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғаларини топширди.

Шайҳ Аҳмад Ал Сабах эртага, 29 апрель куни Тошкентдан Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига жўнаб кетади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:14, 28.04.2018.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.