Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Бугун «Марказий»да: «Насаф» – «Суғдиёна»

Баҳо:
+ | -

Бугун “Марказий”да “Насаф” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 9-тур

“НАСАФ” – “СЎҒДИЁНА”

30.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Бекзод Арипов.

 

Бугунги учрашувга “Марказий” стадионимиз чиптахоналаридан чипта харид қилиб, ўйинга ташриф буюрган ишқибозлар смартфон ютиб олиш имконига ҳам эгалар. Учрашувнинг танаффус пайтида лотерея ўйини ўтказилади. Ютуқга 5 дона смартфон қўйилган. Чипталар сотуви давом этмоқда.

“Насаф”нинг мухлислар клуби фаоллари, бугунги учрашувга барчани чорламоқда. Улар воҳамизнинг футбол ишқибозларига қарата, “дўст бўсанг ёнимда тур...”, дея мурожаат билан чиқишди. Ишонамизки, мухлислар бу чорловга ижобий жавоб тариқасида, стадионимизга ҳар қачонгиданда кўп ташриф буюришади.

Энди бевосита бўладиган учрашувга тўхталадиган бўлсак, футбол шайдолари бугун қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ. Зеро, жорий чемпионатда оддий ўйинлар бўлмаяпти.  

“Аждарлар”нинг бугунги учрашувдаги мақсади битта, у ҳам бўлса ғалаба қозониш. Жамоамиз ўтказилган 8 учрашувнинг 3тасида ғалаба ва 5тасида дурангга эришган. Суперлига иштирокчилари орасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Аммо ўтган икки учрашувни футболчиларимиз голсиз тарк этишди. Бугун бунга барҳам берилиши мумкин.

“Насаф” ва “Сўғдиёна” жамоалари миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 34 маротаба куч синашган. Шулардан 27та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 105 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 76:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган Жиззахдаги учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 14 учрашувда ҳам жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро 17та учрашувнинг 15тасида “Насаф”, 1тасида “Сўғдиёна” зафар қучган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 60та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида - 45:15.

Шундай экан, бугунги учрашувни ўтказиб юборманг, “Марказий” стадионимиз СИЗга мунтазир!

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:53, 30.04.2018.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.