Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни бошлашди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: СПОРТ

Шу кунларда кўпгина спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида етук мутахассислар назорати остида тиббий кўрикдан ўтмоқдалар. Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги ушбу марказ энг илғор ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу борада нафақат мамлакатимизда, балки бутун Марказий Осиёдаги энг яхши тиббий муассалардан бири ҳисобланади. Бу ерда белгиланган режа асосида Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтадилар.

Бугун марказда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтдилар. Мазкур амалиётнинг муҳим жиҳати шундаки, кўрик орқали терма жамоамиз спортчиларининг жисмоний ҳолати қай даражада эканлигини аниқлаб олишимиз мумкин.

«Бундай тиббий кўриклардан ҳар йили ўтиб турамиз. Бу биз учун жуда яхши. Бу орқали ўз соғлиғимиз, жисмоний ҳолатимиз ҳақидаги маълумотларни билиб оламиз. Шунга қараб ўзимизнинг навбатдаги режаларимизни тузиб чиқамиз. Муҳим мусобақалар олдидан ўз соғлиғим ҳақидаги маълумотларни билиш мен учун ниҳоятда муҳим. Бундай имкониятни тақдим этаётгани учун Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдираман», – деди каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Юлия Цой.

«Чуқурлаштирилган тиббий кўрик орқали спортчиларнинг бугунги кундаги жисмоний ва функционал ҳолати, шунингдек, уларнинг организмидаги ўзгаришлар хақида барча керакли маълумотларга эга бўламиз. Таҳлил натижаларига қараб уларга юкламалар тайинланади. Ҳар бир мутахассис назоратидан ўтган спортчи ўз соғлиғининг қай даражада эканлигини билиб олади. Шунинг учун буни жуда керакли амалиёт деб ҳисоблайман. Тиббий кўрик натижаларига кўра, ҳулосаларни умумлаштирилиб, уларга турли тавсиялар берамиз», – деди тиббий марказ бўлим мудири Насиба Носирова.

Миллий олимпия қўмитаси республика спорт федерация ва ассоциациялари учун қулайлик яратиш мақсадида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрадиган терма жамоалар аъзолари учун тиббий кўрикни бепул қилиб берди.

Режага биноан ҳали енгил атлетика, теннис, велоспорт, ўқ отиш, триатлон, от спорти, спорт курашлари, оғир атлетика, стол тенниси, қиличбозлик, каратэ WKF, таэквондо WTF, бокс, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполин, сузиш, сув полоси, сувга сакраш, синхрон сузиш, академик эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш ҳамда гандбол бўйича терма жамоамиз, шунингдек, паралимпиячиларимиз август ойи, яъни XVIII Осиё ўйинлари бошлангунга қадар ана шундай тиббий кўрикдан ўтадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:17, 30.04.2018.
Ўқилди: 3285 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.