Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Зидан: "Бавария"га тезкор гол уришга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ яримфиналида "Бавария"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрларини билдирди.

"Бавария" ўз ўйинини кўрсатиш учун келди. У топ-клуб ва ажойиб жамоа. Аммо биз ҳам яхши ўйин кўрсатмоқчимиз. Ҳар доимгидай тайёр бўламиз. Агар уддалай олсак, катта мақсадларни кўзлаймиз.

Асосийси - майдонга ғалаба учун тушиш. Тезкор гол уришга ҳаракат қиламиз. Бу бизга керак бўлган нарса.

Марселонинг нималарга қодирлигини ҳамма билади, унинг қандайлигини, жамоага нималар бера олишини ҳам. У ўн йилдан буён "Реал"да, унинг тарихига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Марсело жуда қувноқ йигит, доим ҳазиллашади. Сафимизда шундай футболчи ва инсон борлиги зўр.

Бенземада ҳаммаси яхши, у гол уришни севади. У майдонда бор кучини ишга солади ва юракдан шуғулланади. Мен у билан бошқа ўйинчилар каби доим мулоқотда бўламан", - дейди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:00, 01.05.2018.
Ўқилди: 6536 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик